"Манчестер Сити" яна бир қимматбаҳо трансфер устида ишламоқда
Манба маълумотларига кўра, 20 ёшли швед футболчисини қўлга киритиш учун курашда Англиянинг "Манчестер Сити" клуби етакчилик қилмоқда. Немис клуби Хуго Ларссон учун тахминан 83,5 миллион евро талаб қилаётгани айтилмоқда. Манба шунингдек, ярим ҳимоячига "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Жорий мавсумда Хуго Ларссон барча турнирларни ҳисобга олганда 22 та ўйинда иштирок этиб, тўртта гол урган ва битта голли узатма амалга оширган.
Хуго Ларссоннинг "Айнтрахт" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача амал қилади.