Абдуқодир Ҳусановдан кейин “Манчестер Сити” яна бир трансферни уддалади
0
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, мисрлик форвард трансфери бўйича “Манчестер Сити” ва “Айнтрахт” ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи якуний босқичда. Томонлар келишувни янги ҳафтада имзолайдиган бўляпти.
Манбага кўра, 25 ёшли тўпурар “шаҳарликлар” билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиб бўлган.
Хосеп Гвардиола мисрлик форвард ёзда “Атлетико”га ўтиб кетган аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альвареснинг ўрнини тўлдиришига ишонмоқда.
Умар Мармушнинг ўзи Бундеслигада гол уришни давом эттиряпти. Чемпионатнинг 16-турида унинг ягона голи жамоасига “Санкт-Паули” устидан ғалаба келтирди. 2025 йилда илк тўпини киритган ҳужумчи жорий чемпионатдаги 16-ўйинида голлари сонини 14 тага етказиб олди. Унинг ҳисобида саккизта ассист ҳам бор.
Манба: Sports.uz