"Ланс" бош мураббийи: "Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи"
Абдуқодир Хусанов ҳавас қилса арзийдиган жисмоний кучга эга марказий ҳимоячи, шунингдек, юқори даражадаги спринтер: унинг "Реймс" футболчиси Жунья Итони 37 км/с тезликда қувиб келаётгани акс этган видео интернетни ларзага келтирган.
"У камгап, аммо кучли футболчи. Мен келганимда, Дансо кетиш арафасида эди. Ўшанда Жан-Луи Лека ("Ланс" спорт координатори – таҳр.) менга: "Хавотир олманг, Абдуқодир шу ерда", деганди.
У хато қилмаган экан. Абдуқодир Ҳусанов ҳақиқатан ҳам улкан салоҳиятга эга", – деди "Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл.
Абдуқодир Ҳусанов ҳозирданоқ ҳимоядаги тажовузкорлиги билан ажралиб турадиган Рубен Диашга қиёсланяпти. Бу, айниқса, Гвардиолага маъқул келадиган жиҳат.