“Донут мотор”: 856 от кучига эга ноёб электр мотор тақдим этилди
0
Ушбу электр моторнинг қуввати 856 от кучига тенг бўлиб, унинг оғирлиги атиги 40 килограммни ташкил қилади. Donut Lab маълумотларига кўра, “мотор-пирог” 4300 Нм айланиш моментига эга бўлиб, ажойиб натижалар кўрсатади.
Технологиянинг асосий афзаллиги шундаки, ушбу мотор тўғридан-тўғри ғилдирак ичига жойлаштирилади. Бу эса автомобиль умумий дизайнини соддалаштиради ва самарадорлигини оширади.