"Пахтакор" бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
0
"Жонатан Лукка "Пахтакор"нинг навбатдаги легионери. 1994 йил Бразилияда таваллуд топган таянч ярим ҳимоячи Португалия юқори лигасидан Ўзбекистон чемпионатига келди.
Футболчи Португалия Примейра лигасида жами 67 та ўйин ўтказган. Иккинчи Примейрада эса 54 та. У эртанги машғулотлардан жамоамиз сафига қўшилади. Бугун у билан 2025 йилнинг сўнгига қадар мўлжалланган бир йиллик шартномага имзо чекилди.
Клубимиз раисининг ҳомийлигида сафимизга тажрибали футболчиларни жалб қилишда давом этяпмиз. Айтиб ўтганимиздек, эндиги навбат легионерларга. Жонатан Педру Морейра билан ишлаган. Шунинг учун бош мураббий унинг хизматидан фойдаланишга қарор қилди.
Мақсад у орқали таркибдаги аксар ёш футболчиларга майдонда билим бериш. Бугунги ўйин ҳам "Пахтакор" тўғри йўлда эканлигини кўрсатди деб ўйлайман", - дейди Дилшод Каримов.