Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади
0
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, ҳудудларда жамоат транспорти тизими ривожлантирилади.
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.
Ҳудудларда жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.
Ҳудудларда жамоат транспортида электрон тўловлар жозибадорлигини ошириш ва электрон тўловлар улушини ўртача 30 фоизга етказиш (ҳозир 15 фоиз) режалаштирилган.
Ҳудудларда жамоат транспорти учун янги замонавий жами 700 та автобус харид қилинади.
Ҳудудларда 743 та оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириш мўлжалланмоқда.
Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлакларини 150 кмга етказиш назарда тутилган.