Риштон тумани ҳокимлиги фуқарога 439 миллион сўм компенсация тўлади
0
Мазкур иш бўйича суднинг ижро ҳужжатига асосан туман ҳокимлиги ҳисобидан 439 миллион 793 минг сўм ундириш белгиланган.
Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Натижада, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, туман ҳокимлигидан фуқаро Т.Кучкаров фойдасига 439 млн. 793 минг сўм миқдорида компенсация пуллари ундириб берилди.