Ўзбекистонда таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга ижарага берилади
0
Ушбу ўзгартишлар орқали умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга "E-auksion" махсус платформаси орқали ижарага берилиши мумкин бўлади. Шунингдек, ижарага берилган таълим муассасалари ошхоналари ҳисоби "online-ijara.uz" ахборот тизими орқали юритилади.
Бундан ташқари, таълим муассасаларининг ошхоналарида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан мониторинг ва назорат ишлари мажбурий тарзда олиб борилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри аҳолиси ташқи реклама бўйича онлайн шикоят қилиш имкониятига эга бўлгани ҳақида хабар берган эдик.