Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
0
2025 йил 14 январ куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланиб вафот этган 5 нафар юртдошларимизнинг яқин қариндошлари мурожаат қилди дейилади консуллик хабарида.
Ушбу нохуш ҳолатлар Истанбул шаҳрининг Аксарай туманида сотиб олинган спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида юзага келган.
Вафот этган фуқароларимиз асосан 35–40 ёшдаги эркаклардир.
Шу муносабат билан, Истанбул шаҳридаги Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақирган.