Самарқандда метро қурилиши бошланиши мумкин
0
Ҳудуд кенгайиши билан бирга шаҳарда қатор ислоҳотлар амалга оширилиши кутилмоқда. Ушбу ислоҳотлар асосан шаҳарнинг инфратузилмасини яхшилашга қаратилади.
Маълумотларга кўра, ҳудудда 112 километр ички йўллар, пиёда ва велосипед йўлаклари, 6 километр ер усти метрополитени, 2 та йирик кўприк ва 7,2 километр ички коммуникация туннеллари, 180 километр суғориш қувурлари, 14 километр каналлар ва бошқа кўплаб ирригация иншоотлари қурилиши режалаштирилган.