Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
0
Жанубий Кореяда терговчилар иккинчи уринишда президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳокимиятдан четлатилган президент ҳибсга олишга биринчи уриниш 3 январь куни содир бўлганди. Бироқ ўшанда Юн Сок Ёлнинг қўриқчилари полицияга ҳибсга олишга қаршилик қилган. 15 январь куни эса узоқ давом этган қарама-қаршиликдан сўнг, терговчилар президентни Коррупция бўйича тергов бюросига олиб боришга муваффақ бўлди.
Юн Сок Ёл ушлангунга қадар видеомурожаат эълон қилиб, ҳибсга олишни “ноқонуний” деб билиши, аммо қон тўкилишининг олдини олиш учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини айтган.
Декабрь ойи бошида Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниб кўрди, шундан сўнг парламент уни исён кўтаришга уринганликда айблаб, давлат раҳбарига импичмент эълон қилди.
Юн 14 декабрдан (парламент унинг импичменти учун овоз берганидан) президентлик лавозимидан четлаштирилган, аммо уни лавозимидан четлаштириш учун импичмент Конституциявий суд томонидан маъқулланган бўлиши керак. Суд қарор чиқармагунча, Юн Сок Ёл расман президент бўлиб қолади.
Юннинг ўзи декабрнинг биринчи ярмидаёқ қўзғолонга уриниш айбловларини рад этиб, ҳарбий ҳолат жорий этилиши “сиёсий жиҳатдан тасдиқланган қарор” эканини айтган. У давлатни фалаж қилган мухолифатдан ҳимоя қилиш учун шундай қарор қабул қилганди.