Россиялик машҳур мураббий Ҳусанов ва Файзуллаев ҳақида гапирди
0
61 ёшли мутахассис Черчесов орада, яъни 2021-2023 йиллар давомида Венгриянинг “Ференцварош” жамоасини ҳам бошқарди.
Машҳур мураббий Қозоғистон миллий терма жамоасини ўтган йили қабул қилиб олган эди. Бироқ унинг фаолияти кутилган даражада чиқмади ва ҳозир Черчесов вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда.
Журналистлар билан суҳбатда Станислав Черчесов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ёш етакчилари – Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Аббосбек Файзуллаев ҳақида
Аббосбек Файзуллаев ҳозир ЦСКАда яхши ўйнаяпти. Мен “Ференцварош”да фаолият юритган вақтимдаёқ клуб спорт директорига Файзуллаевга эътибор қаратиш кераклигини айтгандим.
Лекин ўшанда улар бу футболчининг хизматларига эҳтиёж йўқлигини таъкидлашган.
Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Сизлар Абдуқодир Ҳусанов ҳақида эндигина эшитдингиз. Унинг трансфери миллионларга кўтарилганидан кейин ҳамма унга эътибор қаратди. Бунинг учун катта мураббий бўлиш шарт эмас, кўпгина пулинг бўлса етарли.
Менга Ҳусанов ҳақидаги маълумотларни Алан Агузаров юборган. Ўшанда бу ҳимоячи Беларусь чемпионатида ўйнарди.
Табиийки, мен унинг салоҳиятини кўрганман. “Манчестер Сити”га футболчини шунчаки олишмайди.
Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида бирга ўйнаб келган ва 2023 йилнинг ёзидан бери ҳар икки футболчи миллий терма жамоага жалб қилиб келинмоқда.
20 ёшли Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида халқаро миқёсда 18 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги мустаҳкам ўйинлари ва юқори кўрсаткичлари билан мухлису мутахассислар ишончини оқлаб келмоқда.
21 ёшли Аббосбек Файзуллаев ҳам мамлакат бош жамоаси таркибида 23 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти марта ишғол қилган.