Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
0
Сўнгра у гиёҳвандлик воситасини ўзбек—тожик давлат чегарасига яқин бўлган жойга етказиб бериши кераклигини айтиб, Ўзбекистонга қайтган.
Орадан бир кун ўтиб, Д.А. ўзининг жиноий шериги бўлган Тожикистон фуқароси С.М. билан айланма йўллар орқали Панжикент туманига борган ва келишилган манзилга наркокурерлар етказиб берган опий гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ўтган вақтларида, қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов жараёнларида ушбу ноқонуний ишга Ургут туманида яшовчи Ж.Р. ҳам алоқадорлиги маълум бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан фуқаролар Д.А. ва С.М. Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 16 йил 6 ой муддатга, фуқаро Ж.Р. эса 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.