Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди

0
“Грузия орзуси” ҳукмрон партиясидан ҳукуматнинг собиқ раҳбари Георгий Гахария Батумидаги Sheraton меҳмонхонасида дўппосланди. Бу ҳақда Рустави 2 телеканали хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, унга ўша меҳмонхонада бўлган ҳукмрон партия фаоллари ҳужум қилган. Сиёсатчи касалхонага олиб кетилган, унга бурун синиши ташхиси қўйилган. Гахария аллақачон клиникани тарк этган ва “Грузия орзуси” асосчиси, миллиардер Бидзина Иванишвилини ҳужумни уюштирганликда айблаган.

Партия аъзолари ҳужумни зудлик билан тергов қилишни талаб қилган. Бу билан Грузия Ички ишлар вазирлиги шуғулланмоқда. Идора Грузия Жиноят кодексининг 126-моддаси (зўравонлик) бўйича тергов ишларини бошлаган. Ушбу модда бўйича энг оғир жазо — 6 йил озодликдан маҳрум этишдир.

Георгий Гахария 2019-2021 йилларда бош вазир лавозимида ишлаган. Бунгача ички ишлар вазири (2017-2019 йиллар), Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири (2016-2017 йиллар) бўлган. Кейинчалик у мухолифатга ўтиб, октябрдаги парламент сайловларида муваффақиятли иштирок этган “Грузия учун” партиясини ташкил этган.

“Грузия учун” партияси аъзоси Натиа Мезвришвилининг сўзларига кўра, жиноят содир бўлган жойнинг периметри атайлаб тўсиб қўйилмагани ва полиция у ерга кеч етиб келгани ҳақида далиллар мавжуд.

Далилларни йўқ қилиш аллақачон аниқланган. Шу сабабли улар буни ҳам текшириши керак”, деган у.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Анна Калинская

Анна Калинская раскрыла причину снятия с Australian Open — 2025






Бывший вице-губернатор Челябинской области Ирина Гехт загадочно уходит на новую должность

Воробьев поблагодарил персонал госпиталя в Солнечногорске за помощь бойцам СВО

В Таганроге в третий раз подряд пройдёт акция по сбору ёлок

Золотая высота: где в России можно зарабатывать более 800 тысяч рублей в месяц