Жо Байден америкаликларни ҳокимият «бир неча ўта бой одамлар» қўлида тўпланиши ҳақида огоҳлантирди
0
Жо Байден: Америкаликлар нотўғри маълумотлар кўчкиси остида қолган
АҚШ фуқаролари «ҳокимиятни суиистеъмол қилишни кучайтирувчи нотўғри тушунчалар ва нотўғри маълумотлар кўчкиси остида қолмоқда», деди Байден X ва Меta ҳамда уларнинг эгалари, АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси бўлган Илон Маск ва Марк Цукербергни қоралаб.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, президентлик даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилган ҳолда иқтисодий ўсишга эришганини айтди. «Биз иккаласини ҳам қиляпмиз, аммо қудратли кучлар иқлим инқирозини ҳал қилиш учун қадамларимизни бекор этиш мақсадида ўзларининг назоратсиз таъсиридан фойдаланмоқчи», деди Байден.
CNN сўровларига кўра, Байденни Оқ уйни тарк этишидан олдин маъқуллаш рейтинги 36 фоизни ташкил этган, бу унинг президентлиги давридаги энг паст кўрсаткичдир. Айни пайтда, Доналд Трампнинг 2021 йилда президентлик муддати якунланганидан сўнг маъқуллаш рейтинги ундан ҳам пастроқ бўлиб, 34 фоизни ташкил қилган.
Республикачи Доналд Трамп 20 январ куни АҚШнинг 47-президенти лавозимига киришади.