Чирчиқда дорихона сотувчисига ҳужум қилган фуқаро қўлга олинди
0
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа Тошкент шаҳрида содир бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди. Аммо маълум бўлишича, воқеа Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги дорихонада рўй берган.
Жиноят тафсилотларига кўра, 1993-йилда туғилган, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда бўлган фуқаро дорихонага бостириб кириб, сотувчини пичоқ билан қўрқитган ва пул талаб қилган. Натижада, у кассадан 700 000 сўмни олиб қочишга муваффақ бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Талончилик" ҳақидаги 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айбдор 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.