Абдуқодир Ҳусанов бугун хусусий самолётда Манчестерга учиб боради
0
20 ёшли ҳимоячининг агенти Гайрат Хасбиуллин кеча Тошкентдан Парижга учиб кетган эди. Бугун эса футболчи ва унинг агентлари трансферни якунлаш учун Англияга йўл олишади.
Маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти билан 23:30)да Париждаги "Ле Бурже" аэропортидан Манчестерга хусусий самолётда Абдуқодир Ҳусанов ва унинг агенти учиб кетишади. 1 соат 15 дақиқалик парвоздан кейин улар манзилга етиб боришади. Эртага, жума куни эса Ҳусанов "Манчестер Сити"да тиббий кўрикдан ўтади.
Манба: Championat.asia