Хитой компаниялари Германиянинг Volkswagen заводларини сотиб олмоқчи
0
Reuters агентлигининг тушунтиришича, Volkswagen заводининг сотиб олиниши Хитойга немис автомобилсозлик саноатида, айниқса энг қадимги ва нуфузли автомобил брендлари тақдим этилган премиум сегментда ўз таъсирини кучайтиришга имкон беради.
Хитой компаниялари ҳозирда Германия иқтисодиётининг телекоммуникациядан робототехникагача бўлган турли соҳаларига сармоя киритмоқда ва ҳатто, Mercedes-Benz ҳам иккита йирик хитойлик акциядорга эга.
Германияда Европада сотиладиган автомобилларни ишлаб чиқариш хитойликлик сармоядорларга, шунингдек, Евроиттифоқ импорт божларидан қочиш имконини беради. Ўз навбатида, Европа ишлаб чиқарувчиларининг рақобатбардошлигига қўшимча хавф туғдириши ҳам истисно қилинмаяпти.
Reuters манбаси Хитойнинг Volkswagen заводларига сармоя киритиши Германия ҳукуматининг февралдаги сайловлардан кейин Хитойга нисбатан тутган позициясига боғлиқ бўлишини айтган.
Маълумот учун, 2024 йил декабр ойи охирида Volkswagen ишлаб чиқариш қувватини 734 мингта автомобилга қисқартиришини эълон қилган эди. Бу компаниянинг Германиядаги умумий қувватини тахминан чорак қисмини ташкил этади. Шунингдек, немис автомобил ишлаб чиқарувчиси мамлакатдаги заводларида 35 минг иш ўринларини қисқартиради.