"Реал" президенти: "Мен бу уч футболчини энди "Реал"да кўришни хоҳламайман!
0
Клуб хўжайини учрашувда иштирок этган ва ишончни оқламаган ўйинчилардан қутилишга қарор қилгани айтилмоқда. Манбаларнинг қайд этишича, клубдан биринчилардан бўлиб кетадиганлар рўйхатига уч футболчи киритилди.
Орельен Тчуамени – франциялик ярим ҳимоячи “Реал”га келганида унга жуда катта ишонч билдирилган эди. Лекин у майдон марказида устунлик ўрната олмади ва кўрсаткичлари тез пасайиб бормоқда.
Ферлан Менди – мадридликларга ҳақиқий бош оғриқ бўлди. Чап қанот ҳимоясининг мустаҳкамлигини таъминлай олмаган ўйинчи клубдан маошини оширишни талаб қилиб келмоқда.
Лукас Васкес – илгари тажрибаси ва универсаллиги билан ажралиб турган ўйинчи кейинги пайтда умуман ишончни оқлай олмаяпти. “Барса”га қарши баҳсда ҳам ўнг қанотда рақибларига етарли қаршилик кўрсата олмади.