Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Женоа»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?
“Рома” А Сериянинг жорий мавсумидаги еттинчи ғалабасини нишонлади. Ушбу ўйинда Элдор Шомуродов 85-дақиқада майдонга туширилди.
Рим клуби фаолиятини ёритиб келаётган laroma24.it сайти экспертлари пойтахт клубининг ўйинини қуйидагича баҳолади.
Миле СВИЛАР 6:
Барқарор ўйнади. Рақиб футболчиси Патрицио Мазини гол урган вазиятда зарба ўта кучли чиқди ва уни қайтариш имкони бўлмади.
Жанлука МАНЧИНИ 6:
Тажрибали ҳимоячи анча хотиржам ўйнади, лекин айрим вазиятларда рақибга қаршилик қилишга кеч қолди.
Матс ХУММЕЛЬС 6:
Немис футболчиси учрашувда яхши ўйнади, бироқ 76-дақиқада Клуадио Раньери уни захирага олиб, Пизиллини туширди ва тактикани ўзгартирди.
Николо ПИЗИЛЛИ 6:
Ҳужумни кучайтира олди, бир вазиятда ўзи ҳам дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Лекин ёш ҳужумкор футболчи имкониятни бой берди.
Эван НДИКА 6,5:
Дастлаб уч ҳимоячи орасида энг зўри бўлди. Кейин Раньери тўрт ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилганида ҳам ўзини кўрсатиб турди.
Алексис САЛЕМАКЕРС 6:
Бу гал Алексис порлагани йўқ, чарчаб қолгани сезилди. Бир марта Пеллегринини қулай вазиятга чиқарди.
Ману КОНЕ 6:
Тиним билмас ярим ҳимоячи бу гал ҳам фаол ўйин кўрсатди ва римликларнинг рақиб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган учинчи голида иштирок эди.
Леандро ПАРЕДЕС 6:
Биринчи бўлимни жуда бўш ўтказди, рақиб ҳисобни тенглаштиришида унинг ҳам айби бўлди. Кейин анча фаоллашди.
АНЖЕЛИНО 6,5:
Бу футболчи ҳужум қилишда бирорта хатога йўл қўйгани йўқ. Рақибни таъқиб қилишда ҳам совуққонлик билан ҳаракат қилди.
Пауло ДИБАЛА 7:
Аргентиналик юлдуз гол урмаган бўлса-да, майдонда энг зўри бўлди. У жамоадошларини ғалаба сари етаклади дейиш мумкин.
Матиас СУЛЕ 6:
Дибала ўрнига майдонга тушиб, бир неча дақиқа ўйнаганига қарамай, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди.
Лоренцо ПЕЛЛЕГРИНИ 5.5:
Баҳсни яхши бошлади. Артём Довбикнинг голида иштирок этди. Лекин “Рома” дарвозаси айнан унинг айби билан ишғол қилинди. Танаффусда ўрнини Эл-Шааравига бўшатиб берди.
Стефан ЭЛ-ШААРАВИ 7:
Иккинчи бўлимни тўлиқ ўтказган Стефан жуда фаол ўйнади ва гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди
Артём ДОВБИК 6:
Битта вазиятга эга бўлди ва ундан унумли фойдаланди. Умумий ўйини яхши чиқмади. Ўрнини Шомуродовга бўшатиб берди.
Элдор ШОМУРОДОВ 6:
85-дақиқада майдонга тушган ўзбек футболчиси жамоасининг сўнгги дақиқалардаги ҳужумларида фаол иштирок этди. Бироқ самарали ҳаракатларни амалга оширишга вақт етмади.
Клуадио РАНЬЕРИ 6,5:
“Рома” ғалаба қозонди. Раньери учрашув давомида ғалабани таъминлаш учун ўйинчи танлаш қобилиятини яна бир бор намойиш қилди. Рим клуби нега айнан бу мутахассисга ишонч билдиргани тобора ойдинлашиб бормоқда.