“Манчестер Сити” трансфер рекордини янгилайди
Энди навбат қанотларга. Манчестерликлар чап томон ҳимоясига “Ювентус” вакили Андреа Камбьязони олиб келмоқчи.
Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, Англиянинг амалдаги чемпиони 24 ёшли футболчи трансфери учун 70 миллион евро тикиши кутилмоқда.
Агар бу трансфер айнан мана шу суммага амалга ошса, янги трансфер рекорди бўлади. Чунки ҳозирга қадар энг катта суммага трансфер қилинган қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ҳисобланади. ПСЖ бу ўйинчи учун 68 миллион евро сарфлаган. Шунингдек, “Челси” испаниялик қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья учун 65 миллион евро тўлаган.
Хосеп Гвардиола Камбьязони клубни тарк этиш истагини билдирган 34 ёшли Кайл Уокер ўрнида ўйнатишни режалаштирмоқда.