Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

АҚШ Олий суди миллий хавфсизликка таҳдид туфайли TikTok тақиқини маъқуллади

0
АҚШ Олий суди TikTok’ни сотишни ёки иловани мамлакатда бутунлай тақиқлашни талаб қилувчи қонунни маъқуллади.

Бундай қарор миллий хавфсизлик ва TikTok’нинг Хитой ҳукумати билан тахминий алоқалари билан боғлиқ хавотирлар туфайли қабул қилинди, деб хабар берди Reuters.

Суд қарорига кўра, қонун сўз эркинлиги кафолатини бузмайди. Конгресс америкалик фойдаланувчи маълумотларининг Хитой расмийларига ўтказилишининг олдини олиш чораларини кўриш зарур деб ҳисоблади. 19 январдан бошлаб TikTok иловасини онлайн дўконлардан юклаб олишнинг имкони бўлмайди.

Тақиқни қўллаб-қувватлаган қонунчилар TikTok’дан Хитой Коммунистик партияси манипуляция қилиш, назорат қилиш ва ташвиқот тарқатиш учун фойдаланиши мумкинлигини таъкидламоқда. Олий суд бу далилларга рози бўлди.

170 миллион америкалик фойдаланадиган TikTok раҳбарияти мазкур қонун сўз эркинлигига таҳдид солаётганини айтди. Компания, агар сотув белгиланган муддатда якунланмаса, Қўшма Штатлардаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлишидан огоҳлантирди.

Қарор демократлар ва республикачилар ўртасида бўлинишларга олиб келди, гарчи иккала томон ҳам фуқаролар маълумотларини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватласа ҳам. Оқ уй TikTok америкалик харидорга сотилган тақдирдагина фаолиятини давом эттириши мумкинлигини айтди.

Дональд Трамп “TikTok’ни сақлаб қолишга” ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, келишувлар бўйича ўзининг тажрибаси TikTok ва АҚШ расмийлари ўртасида келишувга эришишга ёрдам беради.

20 январь куни инаугурациядан сўнг АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Адлия вазирлигига бир кун аввал кучга кирган қонунни қўлламаслик ҳақида кўрсатма бериши мумкин бўлади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Юлия Путинцева

Всегда непросто. Первая ракетка России объяснила победу над Путинцевой






Как проходит процедура фотоомоложения

«Ак Барс» обыграл «Адмирал» в матче КХЛ

Директора стройорганизации в Дагестане осудили из-за гибели мужчины на стройке

До купели и обратно. Московский транспорт будет работать дольше в Крещение