Энди Холандни фақат шу икки клубгина трансфер қила олади
0
Бу битим орқали Холанднинг ҳисобига ҳар икки ҳафта бир миллион фунт стерлингдан пул тушиб туради. Ҳар ҳолда 9,5 йиллик шартномага кўндириш учун “шаҳарликлар” 24 ёшли ҳужумчига ҳафтасига 500 минг фунтдан маош тўлашга розилик берган.
Marca нашрининг маълум қилишича, янги шартномада Холандни сотиб олиш учун бадал пули кўрсатилмаган ва аввал кўрсатилган суммаларнинг барчаси олиб ташланган. Шунга қарамай, норвегиялик тўпурар бошқа суперклубларга ўтиш имконини сақлаб қолди.
Манбанинг таъкидлашича, фақат “Реал” ва ПСЖ клубларида Холандни махсус формула орқали ўз сафига қўшиб олиш имконияти бўлади.
Шунга қарамай, ҳозирча Эрлинг Холандда бошқа клубга ўтиш режаси йўқ. Моҳир тўпурар бундан буён бор эътиборини “Манчестер Сити”га қаратишини маълум қилди.