Самарқандлик ўқувчи машина ҳайдаб одам ўлимига сабабчи бўлди
0
Самарқанд шаҳрида вояга етмаган бола машина бошқариб инсон умрига зомин бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги 5-мактабнинг 10-синф ўқувчиси уйда турган машинани ўзбошимчалик билан миниб чиқиб пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса шаҳарнинг Садриддин Айний кўчасида содир бўлган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.