Испанияда осма дор йўли узилиб кетди (видео)
0
Испания шимолидаги Астун тоғ-чанғи курортидаги осма дор йўлида (канат) юз берган авария оқибатида камида 30 киши жароҳат олди, деб маълум қилди Kun.uz.
Арагон автоном ҳудудида ҳукуматнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бош директори Мигел Анхел Клаверонинг маълум қилишича, дор йўлидаги трослардан бири узилиб кетган ва бир нечта кабина ерга қулаган.
Ҳукумат маълумотларига кўра, авария оқибатида камида 30 киши жароҳат олган, уларнинг тўққиз нафари оғир аҳволда.
Таъкидланишича, Астун станцияси вақтинча ёпилган. Испания бош вазири Педро Санчес ўзининг Х ижтимоий тармоғи орқали жабрланганларга ҳамдардлик билдирди. «Астун станциясидаги авария хабари барчамизни ларзага солди. Арагон ҳукумати раиси Хорхе Азкон билан гаплашиб, ҳукуматимиз номидан жабрланганларга барча зарур ёрдамни юбордим», — деб ёзади у.
Хорхе Азконнинг сўзларига кўра, тоғ-чанғи курортидаги осма дор йўли Арагон ҳукумати томонидан маъмурий текширувдан ўтган, бироқ энди техник мутахассисларнинг авария ҳақидаги ҳисоботини кутиш керак бўлади.
Версиялардан бирида айтилишича, дор йўли қайтарма ғилдиракнинг синиб кетиши натижасида юзага келган — тортувчи трос узилиб кетган, бир нечта кабина қулаган, қолганлари эса осилиб қолган.