Гренландия Дания иштирокисиз АҚШ билан мудофаа битимини узайтирмоқчи
0
«Бизда Даниянинг Қўшма Штатлар билан мудофаа битими бор. Уни қайта тиклашни истаймиз, аммо уни фақат Гренландия ва АҚШ ўртасида имзолаш ниятидамиз», — дейди Фенкер.
Унинг таъкидлашича, Гренландия Дания орқали бўлса-да, НАТО аъзоси ҳисобланиши, оролда эса АҚШнинг ҳарбий иштироки мавжуд.
«Дания бизни мустамлака қилиб, гренландияликлар учун референдум ўтказмасдан ўз таркибига қўшиб олган. Шу орқали Даниянинг де-факто Гренландияга қонуний ҳаққи йўқ», — дея таъкидлайди Фенкер.
2024 йил декабр охирларида Дания ҳарбий идораси раҳбари дунёдаги энг катта оролнинг мудофаа харажатларини сезиларли даражада ошириш режалари ҳақида эълон қилганди. Бу АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Гренландияни сотиб олиш ниятида ҳақида эълон қилганидан кейин содир бўлди. У мазкур режасини «миллий хавфсизлик ва бутун дунё озодлиги» масаласи деб атаган. Гренландия савдо вазири Наайя Натаниэлсен бунга жавобан орол АҚШ таркибига кирилишга интилмаётгани, бироқ ҳукумат Вашингтон билан битим имзолашга тайёр эканини маълум қилганди.
Ўз навбатида Гренландия бош вазири Муте Эгеде бир неча бор орол мустақиллигини қўллаб-қувватлаган ва орол «сотилмайди» деди. Дания бош вазири Метте Фредериксен қироллик яхлитлигини сақлаб қолиш истагини билдирди, бироқ оролнинг мустақилликка интилишини «қонуний ва тушунарли» деб атади.