Юлдуз Усмонова: расмимга болта отиб ўтирадиганлар бор...
0
Расмимга болта отиб ўтирадиганлар бор
— Яқинда бир концерт баннерида мени расмимни кичкина қилиб, битта хонандани тагига қўйиб қўйишган экан. Менга шу гапни айтиб келишди, “Расмимни менга деса баннеринг орқасига қўймайдими, гонораримни беришса бўлди”, дедим. Кўпчилик расмни катта қилиб қўйсам мен унинг устига чиқиб олдим, деб ўйлайди. Бу расм. Ҳаётда рўпарамга кел, сен оёқни тагида қоласан. Ҳамманинг ўз ўрни бор. Сен рўпарамга келсанг, мен сенга жойингни кўрсатаман. Лекин сен расм билан олишадиган бўлсанг, нима фойдаси бор? Мен биламан, ўзимнинг ҳамкасбларим орасида расмимни қўйиб, болта отиб ўтирадиганлар, нина тиқиб ўтирадиганлар бор. Уйимга келиб қанчаси отиб кетади. Мен Аллоҳга шукур қиламан, улар расм билан олишяпти. Агар мард бўлса, Аллоҳдан қўрқса келсин, мен уларга жойини кўрсатиб қўяман.
Фото: “Дарё”
— Мени ювош бўлди, ҳожиона бўлди, деб ўйлашади. Мен ҳожиона бўлиб ўзимни ушлагандирман, лекин жойи келса ҳалиям куч-қувватим етади, гапимниям гапираман, керак бўлса қўлим билан жойига ҳам ўтқизаман, калласини ҳам ёриб қўяман. Чунки яхши гапга қулоқ солмаган одам калтак билан одам бўладида.