Юлдуз Усмонова Ҳалима вафот этган кунда тўйга чиққани ҳақида гапирди (видео)
0
— Эртагами ёки бир йилдан кейин мен ҳам бу ерда бўлмай қолишим мумкин. Бу ҳаёт, Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Ундан келдик, унга кетамиз. Энг хурсанд бўладиган жойини айтайми, Ҳалима ўтгани билан ўрни бор. Инсон бўлиб ким нима қолдирди? Ҳар ким ҳар нарса деди, лекин ҳамма Ҳалимани хотирлаяпти. Кеча устидан ёзганлар бугун меҳрибончилик қилиб ўтирибди. Шунинг учун инсонга тириклигида меҳрибончилик қилиш керак, ўлганидан кейин унга ҳеч нарса керак эмас. Мендан сўрасангиз, у мен учун ўлмаган. Мана Обид ўртоғим (қизиқчи Обид Асомов) ўтиб кетди. Вақти-соати келиб мен ҳам тарк этаман дунёни, лекин Аллоҳнинг ёнига қандай боришим ҳақида ўйлайман. Мен марҳум дўстларимнинг ортидан дуо қилмасам, қандай дўст бўлдим?
“Ҳалима ўлганидан кейин тўйга бордим”
Фото: Instagram
— Менинг бировдан уяладиган, тортинадиган жойим йўқ. Борим шу. Ҳа, мен Ҳалима ўтганидан кейин ҳам, акам ўлганида ҳам тўйга бордим. Чунки одамлар менга ишониб дастурхон ёзиб қўйган, меҳмон чақириб қўйган. Хизмат қилиш менинг вазифам. Мен шуни бўйнимга олиб, шу касбни танлаганман. Мен сизлар айтгандек чарчадим, деёлмайман. Мазам йўқ, деёлмайман, агар ўлмаётган бўлсам юриб чиқамиз. Биз эски мактабнинг санъаткорларимиз. Шунинг учун ҳар ким ҳар нарсани гапиравермасин.
Юлдуз Усмонова билан интервью ҳамда концертга тайёргарлик жараёнини қуйида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.