Тошкентда ноқонуний қурилишларни бузиш ишлари бошланди
0
Ҳокимлик шаҳарда аҳолига ноқулайликлар туғдираётган ва қатор инфратузилма муаммоларини келтириб чиқараётган ноқонуний қурилишларни ўрганмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, ноқонуний қурилмалар тирбандликлар келтириб чиқариши, ирригация тизимларига зарар етказиши, ёш болали ота-оналар, ногиронлиги бўлган инсонлар ҳаётини қийинлаштириши ҳамда шаҳар ташқи кўринишига путур етказиши билан хавфли ҳисобланади.
Шаҳар ҳокимияти фуқароларга кўчмас мулк сотиб олишдан олдин ҳужжатларни синчиклаб ўрганишни тавсия этади. Шунингдек, аҳолига ноқонуний қурилишлар ҳақида маҳаллий ҳокимият органларига хабар беришни сўраган.