Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Сўзлаша оладиган робот-бузоқ Нью Йорк кўчаларини кезмоқда (видео)

0
Фото: Hi-tech.mail.ru
Американинг PETА компанияси мода соҳасида асл чармдан фойдаланиш муаммосига одамларнинг эътиборни жалб қилишнинг ноодатий усулини излаб топди. Нью Йоркнинг марказий кўчаларида сунъий интеллект ўрнатилган бузоқ кўринишидаги робот пайдо бўлди.

У ҳайвонлар ҳуқуқлари учун кураш олиб бормоқда ва нафақат сигирлар, балки чарм тайёрлаш учун қурбон бўладиган барча ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатларни чек қўйишни тарғиб қилмоқда.

Фото: Hi-tech.mail.ru
Ушбу лойиҳа замонавий чарм сумкалар, пойабзал ва кийимлар ортида тирик мавжудотларнинг ҳаёти зомин бўлганини эслатишни ҳамда веган маҳсулотлардан фойдаланишни тарғиб қилишни мақсад қилган.

Чарли ХC Cоw деб номланган робот-бузоқ механик қурилмага ўрнатилган, унинг боши 3D принтерда чоп этилган. Устида эса “Фақат веган кийимларни харид қилинг” ёзуви туширилган бандана бор. Чарли ХC гавжум кўчаларни сайр қилади ва ўтиб кетаётган инсонлар билан жонли мулоқот қилади.

Фото: Hi-tech.mail.ru
Робот чарм кўйлаги, пойабзали ёки чарм сумкаси бўлган одамни пайқаб қолиши биланоқ унинг ёнига боради ва ғазаб билан сўзлай бошлайди: “Онамни кўтариб юрибсизми?” ёки “Сумкангиздаги чарм бир бечоранинг териси эди!”, дейди. Баъзан робот қўшиб ҳам қўяди: “Тўхта, ўғри! Бу чарм куртка менинг синглим эди!”.

Бундай кескин, аммо тезда таъсир қиладиган сўзлар инсонлар эътиборини жалб қилишга ёрдам беради. PETА компаниясига кўра, лойиҳа чарм саноатининг она табиатга даҳшатли таъсири ҳақида билимларни оширишга қаратилган. Ташкилотнинг вице президенти Трейси Рейман шундай дейди:

“Биз одамларни ҳайвонлар ва атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган веган материалларни танлашга чорлаймиз”.

Робот нафақат чарм буюмлар кийганларни танқид қилади, балки бундай товарларни харид қилмайдиган шахсларни мақтайди ҳам: кимдир чармдан ҳеч нарса сотиб олмаслигини айтса, Чарли ХC рақсга тушади ва шу тарзда қувончини ифодалайди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Australian Open

Русские девушки взяли реванш за финал Олимпиады-2024. Холодная месть Андреевой и Шнайдер в жаркой Австралии






Пистолет, патроны и снаряды нашли в посылках в Новой Москве

«Московская техническая школа» подготовит специалистов по квантовым технологиям

Кержаков ответил, какие команды РПЛ ему нравятся

Стала известна личность убитой в "Запорожце" Гоши Куценко