Фарғона вилоятида маст ҳолдаги Дамас ҳайдовчиси икки кишини уриб юборди
0
Йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий «Яккатол» маҳалласи ички йўлида юз берди. Маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи, аввал велосипедда кетаётган 71 ёшли эркакни уриб юборган, сўнгра қарама-қарши йўлга чиқиб, онаси билан йўл четида кетаётган болакайни босиб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда Фарғона вилоятида маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 2794 та қонунбузарлик қайд этилган.