Тошкентда таксичи ухлаб қолган йўловчи номига кредит олгани аниқланди
0
Тошкент шаҳри ИИББ хабарига кўра, таксига чиққан йўловчи аёл маст ҳолатда бўлган. У телефонини ҳайдовчига манзил геолокациясини кўрсатиш учун берган ва ухлаб қолган. Ҳайдовчи ва унинг шериги телефондаги илова орқали мижоз номига 12 миллион сўм миқдорида микроқарз расмийлаштирган. Пулни ўз картасига ўтказиб, банкоматдан ечиб олган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда иккала шахс ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидланишича, жабрланувчига етказилган моддий зарар қоплаб берилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.