Кейт Уинслет қайси уй ҳайвонидан қўрқиши ҳақида сўзлаб берди
0
Унинг сўзларига кўра, Кейт сигирлар ҳақида анча аввал турли қўрқинчли воқеаларни эшитган, ўша кундан бошлаб актрисада ноодатий фобия пайдо бўлган.
Сигирлардан қўрқиш фобияси “бовинофобия” (bovino — сигир, phobos — қўрқув) деб аталади. Бу фобия сигирлардан, уларнинг кўринишидан ёки улар билан яқинлашишдан қўрқувни ўз ичига олади.
“Менга сигирларнинг ўзини қандай тутишни доим кузатиш ва баъзи ҳолатларда эҳтиёт бўлиш керак эканлиги ҳақида огоҳлантиришган. Масалан, агар сигир думини силкитиб, бошини чайқаса ва яқин атрофида чивинлар бўлса, демак, унинг кайфияти яхши эмас, дегани. Бундай вақтда ҳайвон одамлар томонга югуриб келиши ва уларга ташланиб қолиши мумкин”, деди Уинслет.
Актрисанинг сўзларига кўра, у тез-тез табиат қўйнида, яйловларда сайр қилишни ҳамда тоғларга чиқишни яхши кўради. Аммо йўлида сигирларга дуч келиб қолишдан жуда ҳам қўрқади. Кунларнинг бирида актриса онаси билан саёҳатга чиққан ва қорамоллардан бири уларнинг ортидан югурган.
“Англияда сигирлар билан боғлиқ жуда кўп даҳшатли воқеалар бўлиб ўтган, шунинг учун мен ҳар доим яйловларда ҳадик билан юраман”, дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, актриса ўзининг фобиясини енгишга ҳаракат қилиши ва ички қўрқувини жиловлай олишни ўрганиши кераклигини ҳам таъкидлаб ўтди.