ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!
0
Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашуви якунланди, унда Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ва Каталониянинг “Барселона” жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашув Лиссабонда жойлашган “Да Луш” стадионида бўлиб ўтди.
Ўйинда “Бенфика” ҳужумчиси Вангелис Павлидис очди. 13-дақиқада “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим ўрталарида Павлидис дублга эришди. 30-дақиқада Павлидис ўзининг учинчи голини уриб, хет-трикни расмийлаштирди.
64-дақиқада “Барселона” ҳужумчиси Рафинья ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Иккинчи бўлим ўрталарида ҳимоячи Роналд Араухо автоголга сабабчи бўлди. 78-дақиқада Левандовски пенальтидан иккинчи голини уриб, дубль қайд этди. 86-дақиқада “Барселона” ҳимоячиси Эрик Гарсия учрашувдаги мувозанатни тиклади. 90+6-дақиқада Рафинья меҳмонлар учун ғалаба голини киритди. Учрашув меҳмонларнинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ғалабадан сўнг Каталония клуби ҳисобидаги очколар сони 18 тага етди ва жамоа умумий босқичда 2-ўринни эгаллаб турибди.
Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг сўнгги, 8-турида “Барселона” 29 январь куни “Аталанта”га қарши ўйнайди. “Бенфика” “Ювентус” билан баҳс олиб боради.
“Бенфика” — “Барселона” 4:5
Голлар: 1:0 — Павлидис (2), 1:1 — Левандовски (13, пенальти), 2:1 — Павлидис (22), 3:1 — Павлидис (30, пенальти), 3:2 — Рафинья (64), 4:2 — Араухо (68, автогол), 4:3 — Левандовски (78, пенальти), 4:4 — Гарсия (87), 4:5 — Рафинья (90+6).
Бенфика – Трубин, Фернандес, Отаменди, Антониу Сильва, Томаш Араужу, Кўкчу (Ролҳейсер, 80), Флорентину, Эурснес (Баррейро, 61), Скеллеруп (Ди Мария, 71), Павлидис (Амдуни, 80), Актуркўғли (Ба, 71).
Барселона – Шесни, Балде (Ферран Торрес, 74), Кубарси, Араухо, Кунде (Гарсия, 74), Педри, Касадо (де Ёнг, 62), Рафинья, Гави (Лопес, 62), Ямал (Мартин, 90+2), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Гави (36), Кунде (66), Фернандес (76), де Ёнг (90+4), Лопес (90+9).
Четлатиш: Артур (90+8).