ЕЧЛ. "Голлар отишмаси"да "Барселона" ғалаба қозонди (видео)
0
Ўйиннинг биринчи таймида Павлидис хет-трик қилишга муваффақ бўлди. Унинг голларига Левандовски жавоб қайтара олди. Иккинчи тайм бошида Рафинья фарқни қисқартирди, орадан кўп ўтмай Араухо ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Ҳаммаси шундан кейин бошлади. 78-дақиқада Левандовски баҳсдаги иккинчи голини урди, 86-дақиқада Эрик Гарсия имкониятларни тенглаштирди. Учрашув тугашига саноқли сониялар қолганида Рафинья қарши ҳужумдан фойдаланиб кетди ва ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, каталонияликлар 3 очко билан уйга қайтган ҳолда кучли саккизталикда плей-оффга йўл олди.
"Бенфика" – "Барселона" 4:5
Голлар: 1:0 – 2 Павлидис, 1:1 – 13, пенальти Левандовски, 2:1 – 22 Павлидис, 3:1 – 30, пенальти Павлидис, 3:2 – 64 Рафинья, 4:2 – 68, автогол Араухо, 4:3 – 78, пенальти Левандовски, 4:4 – 86 Эрик Гарсия, 4:5 – 90+6 Рафинья.
Бенфика – Трубин, Альваро Фернандес, Отаменди, Антониу Силва, Томаш Араужу, Кекчю (Рольхейсер, 80), Флорентину, Эурснес (Баррейро, 61), Скьеллеруп (Ди Мария, 71), Павлидис (Амдуни, 80), Актюркоглу (Ба, 71).
Барселона – Шченсны, Бальде (Ферран Торрес, 74), Кубарси, Араухо, Кунде (Эрик Гарсия, 74), Педри, Касадо (де Йонг, 62), Рафинья, Гави (Лопес, 62), Ямаль (Мартин, 90+2), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Гави (36), Кунде (66), Альваро Фернандес (76), де Йонг (90+4), Лопес (90+8).
Четлатиш: Артур (90+8).
Қуйида баҳснинг видеошарҳини томоша қилинг: