Сурхондарёда директор ўринбосари ўқувчига нисбатан жинсий зўравонликда айбланмоқда
0
Kun.uz хабарига кўра, директор ўринбосари ўқувчини қўрқитиш орқали жиноят содир этган. Ўқувчининг ота-онаси 2024-йил сентябрида бу воқеадан хабар топиб, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Шундан сўнг, ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тергов ишлари бошланди ва гумонланувчи ҳибсга олинди.
Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил девони маълум қилишича, тергов жараёнида боланинг манфаатлари ҳимоя қилинмоқда ва тафсилотлар ошкор қилинмаяпти. Иш ҳозирда судга ўтказилган бўлиб, суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши кутилаяпти.