Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025

23 январ куни учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

0
«Ўзгидромет» 23 январ, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда. Ҳарорат кечаси –3...–5 даража, кундузи –1...+1 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси –8...–13 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража, кундузи –2...+3 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва кундузи баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи –2...+3 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи –2...+3 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –10...–15 даража, кундузи –5...–10 даража бўлади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

«Не говорите об этом моему парню». Арина Соболенко рассказала, что больше всего любит в жизни






Володин: попытки Вашингтона и Брюсселя изолировать РФ от всего мира провалились

Посол РФ в Дании: Москва не даст превратить Балтику во внутреннее море НАТО

Колючая коллекция: нижегородка собрала больше 1 000 фигурок ежей из разных стран

Лазер против баллистических ракет: Дональд, остановись!