Google’дан инсон каби фикрлайдиган сунъий интеллект Titans архитектурасини тақдим этди
0
Transformer архитектураси асосида ишлаб чиқилган Google’нинг янги Titans тизими сунъий интеллектни инсон онгига яқинлаштириш йўлида катта қадамдир. Transformer тизими узоқ муддатли хотирага эга эмаслиги сабабли, маълумотни узоқ вақт давомида сақлаш ва фойдаланишда чекланган эди. Titans эса қисқа муддатли, узоқ муддатли хотира ва “ажабланиш” метрикасига асосланган ўрганиш тизимини жорий қилади.
Titans тизими катта ҳажмдаги маълумотларни ишлов беришда янги технологияларни қўллайди. Бу инсон онгига хос бўлган ёндашув — эсда қоладиган маълумотларни ажратиб олиш, бошқа хотираларни “унуттиш” ва устуворликларни аниқлаш қобилиятларини тақлид қилади.
Янги архитектура тиббиёт, молия ва илмий тадқиқотлар соҳаларида инқилобий ўзгаришлар қилишни ваъда қилмоқда, чунки у “норма” ва “ажабланарли” ҳодисаларни ажрата олади. Шунингдек, Titans, аввалги тизимлардан фарқли ўлароқ, катта контекстларда аниқ ишлашда давом этади.
Технология ҳали дастлабки босқичда бўлса-да, у сунъий интеллектни инсоний хотира ва билиш қобилиятларига яқинлаштирувчи истиқболли ечим сифатида баҳоланмоқда.