Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Панама Трамп устидан БМТга шикоят йўллади

0
Коллаж: Telegram
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Панама канали устидан назоратни қайтариш таҳдиди фонида Панама БМТга шикоят йўллади. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Трамп 20 январь куни инаугурациядан сўнг Панама каналини қайтаришини маълум қилганди.

Жуда катта масала — Панама канали. Бу канални Хитой назорат қилмоқда. Бу умуман тўғрими? Бу ёмон ҳолат. Жимми Картер уни берганида, бу даҳшатли хато эди, аммо у Хитойга эмас, Панамага берган эди. Энди эса Хитой Панама каналини назорат қилмоқда. Биз бундай давом этишига йўл қўймаймиз”, деган эди Трамп.

Панаманинг БМТдаги элчиси Эла Альваро де Альба таъкидлашича, БМТнинг таъсис низомига мувофиқ, мамлакатлар “ўз халқаро муносабатларида ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатиш ёки таҳдид қилишдан тийилишади”.

Хат БМТ бош котиби Антониу Гутерриш номига йўлланган ва Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосига тарқатилган. Панама 2025-2026 йилларда Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси ҳисобланади.

Панама президенти муносабати

Президенти Хосе Рауль Мулино канал устидан суверенитет ва эгалик ҳуқуқи Панамада қолишини таъкидлаган.

Панама халқи номидан мен АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурация нутқидаги Панама канали ҳақидаги сўзларини бутунлай рад этишим керак. Такрор айтаман: канал Панама ва унинг маъмурияти назорати остида бўлиб қолади.

Дунёнинг ҳеч бир мамлакати раҳбарияти бизнинг ишга аралашмайди. Канал ҳеч кимга қарашли эмас эди. Кураш 1999 йилда тугади ва кейинги 25 йил давомида биз каналга тўхтовсиз раҳбарлик қилиб, уни савдо ва бутун дунё, шу жумладан, АҚШ манфаати йўлида ривожлантириб келдик
”, деган у.

Сиёсатчи мулоқот учун ҳар доим жой борлиги, аммо Панама канали суверенитети ва мулки Панамада қолишини қайд этганди.

АҚШ 1914 йилда узунлиги 82 километр бўлган канал қурилишини якунлади, аммо 1999 йилда собиқ президент Жимми Картер томонидан имзоланган шартномага кўра уни Панамага қайтариб берди. Бу қадамни Трамп “аҳмоқона” деб атамоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Джокович обойдёт Медведева в рейтинге ATP после выхода в полуфинал Australian Open






«Работа английской разведки»: Стас Барецкий назвал новую версию гибели Лермонтова

Привет чиновникам из Саратова: Россией скоро будут править регионы

ФАС запросила у крупных торговых сетей информацию об ограничении наценок

Трамп понял, что Россия не собирается играть с ним в поддавки