Самарқандда танишини пичоқлаб ўлдирган шахс 18 йилга қамалди
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, 51 ёшли айбланувчи эркак муқаддам тўрт марта судланиб, рецидивист ўлароқ кўрилган. Унинг исми ошкор қилинган эмас.
Қайд этилишича, жиноят содир бўлган куни маст ҳолатда бўлган эркак ўзи билан таниш бўлган аёлни учратиб қолган ва улар биргаликда ичишган. Кейинроқ улар ўртасида жанжал келиб чиққан, жанжал давомида эркак аёл баданига пичоқ билан бир...