Пеп Гвардиола: "Витор Рейсга вақт керак, Абдуқодир Ҳусанов эса..."
0
"Биз ҳозирча кўплаб машғулот ўтказмадик, лекин янги келган футболчилар жуда яхши кўринишда. Барчамиз биргаликда тўлиқ машғулот ўтказишга улгурмадик. Омар Мармуш кеча биринчи машғулотда қатнашди, лекин у ҳам тўлиқ жамоа билан эмас. Витор ҳали ёш ва унинг катта характерли бўлиши учун вақт керак бўлади. Ҳусанов эса аллақачон тайёр, чунки у Франция чемпионатида юқори даражадаги тезкор ва кучли футболчилар билан кўп тажриба орттирган", — деди Гвардиола.
АПЛ 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Челси" ўртасидаги беллашув Тошкент вақти билан эртага, соат 22:30да бошланади. Ушбу учрашувда Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти кутилмоқда.
Икки жамоанинг тахминий таркиблари қуйида келтирилган:
"Манчестер Сити"нинг тахминий таркиби: Эдерсон, Ҳусанов, Аканжи, Гвардиол, Льюис, Гюндоган, Де Брюйне, Грилиш, Фоден, Холанд, Мармуш.
"Челси"нинг тахминий таркиби: Санчес, Жеймс, Адарабиойо, Колуилл, Кукурелья, Кайседо, Фернандес, Мадуэке, Палмер, Санчо, Жексон.