Маст ҳайдовчилар учун жарима миқдори оширилди
0
Сенат тасдиқлаган қонун билан маст ҳолда автомобилни бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди:
Биринчи марта қоидабузарлик учун жарима БҲМнинг 25 баробаридан 40 баробаригача оширилади (9,37 млн сўмдан 15 млн сўмгача).
Такроран қоидабузарлик ҳолатида 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 2–3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Қонунга мувофиқ, транспортда «агрессив бошқариш», «дрифт» ва «шахмат» шаклида ҳаракатланиш каби қоидабузарликлар учун ҳам жавобгарлик белгиланди.