Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Жарима баллари лимитдан ошган ҳайдовчилар қанча вақтга гувоҳномасидан айрилади?

0
Қайта-қайта қоидабузарлик қилиши натижасида тўплаган жарима баллари бир йил ичида 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ойга, кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади. Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

Ўзбекистон Сенати 24 январ куни маъқуллаган қонун билан, жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик юзасидан жавобгарлик белгиланмоқда.

Маълум қилинишича, амалиётда жарима баллари учун транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосининг минимал муддатлари белгиланмаган. Шу сабаб судлар амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан келиб чиқиб, бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 15 беш кундан кам бўлмаслиги керак деб белгилаши мумкин. Бир йил давомида камида 12 та жиддий қоидабузарлик қилган ҳайдовчини атиги 15 кунга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш эса мақсадга мувофиқ эмас.

Шу сабабли янги қонун билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошгани учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланмоқда. Энг узоқ муддат – 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишни назарда тутади.

Сенаторлар қонунни маъқуллади. Муҳокамада сенатор Ҳусан Эрматов ҳайдовчиларга боғлиқ бўлмаган вазиятларда юзага келадиган қоидабузарликларнинг жарима балларига таъсири ҳақида сўради:

“Амалдаги қонунчиликда, йўллардаги чизиқлар билан боғлиқ талабларга риоя этмаслик, жумладан светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бугун муҳокама қилинаётган қонун қабул қилинадиган бўлса, ушбу қоидабузарлик учун ҳам 12 баллдан ярим балл олиб ташланадиган бўлади. Йўлларда хавфсизликни таъминлаш учун жавобгарлик белгиланаётганини тушунамиз, лекин биз қоидабузарлик деб айтаётган ҳолатлар ҳайдовчиларга мутлақо боғлиқ бўлмаган вазиятларда юзага келишини ҳам ҳисобга олишимиз керак.

Айниқса, ёғингарчилик мавсумида йўллардаги чизиқлар аксарият ҳолларда кўринмайди. Реал ҳолатга қарайдиган бўлсак, пойтахтимиздаги йўлларда ва чорраҳаларда бундай чизиқлар жуда аниқ кўриниб туради, деб айта олмаймиз. Бунинг устига, айнан чизиқлар тортилган жойдаги ўйдим чуқурлар бўлган ҳолатларда ҳам ҳар қандай ҳайдовчи уни четлаб ўтишга мажбур бўлади. Бундай вазиятда ҳар қандай соғлом одам жаримадан кўра чуқурга тушиш қимматроқ тушишини жуда яхши тушунади. Савол шундайки, ана шундай ҳолатда ҳам жарима ёки жарима балларни қўллаш керак, деб ўйлашимиз қанчалик тўғри?

Фото: Сенат ахборот хизмати
Иккинчидан, ижтимоий тармоқда жуда жиддий масала сифатида кўтарилаётган нарса шуки, чорраҳаларда қоидабузарликни ташкил этиш. Яъни мажбуран чекка чизиққа туриб олади битта машина, кейин уни мажбур айланиб ўтиш ҳолатида ҳайдовчилар узлуксиз чизиқни мажбур бўлади босиб ўтишга. Биз уни ўзимиз ҳам кўп бор кўрганмиз ва у ерда машинани багажини очиб оладида, машинам бузуқ дейди. Мана шу нарсани жиддий кўриб чиқиш вақти келган, деб ўйлайман”, – деди сенатор.

Саволга ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари полковник Эрали Бозоров жавоб берди:

“Жуда тўғри, бу масала бугунги кунда ҳам жуда кўп учраб турибди, мурожаатлар келиб тушяпти. Бундай мурожаатлар масъул ходимлар томонидан кўриб чиқилади. Агар ҳолатлар ўз тасдиғини топса, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси асосида кўриб чиқишдан тўхтатилади ва 321-модда асосида белгиланган тартибда қарор бекор қилинади.

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига етарлича кўринмаслик тушунчаси киритилди. Унда ёмғир ёғиши, қор ёғиши, туман тушиши ва шунга ўхшаш ҳолатлар инобатга олинди. Бундай ҳолатлар бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқишда ҳам бундай шароитлар албатта инобатга олинади.

Ҳозир фуқаролар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги идораларига бориш шарт эмас, декабр ойидан электрон тарзда мурожаат қилишлари мумкин. Бизни мутасадди масъул ходимлар жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади.

Бундан ташқари, 2024 йил 18 декабр куни қабул қилинган президентимизнинг 449-сонли қарорига асосан, маъмурий амалиёт марказлари ташкил этилади. Бу маъмурий амалиёт марказлари маъмурий ишларни, ягона дарча – экстериториаллик тамойили асосида кўриб чиқади. Яъни фуқаро бемалол қайси ҳудудда бўлишидан қатъи назар, ўша маъмурий амалиёт марказларига мурожаат қилиши мумкин. Жорий йил 18 мартдан бошлаб маъмурий амалиёт марказлари фаолият кўрсатишни бошлайди. Шу сабабли сиз айтган ҳолатларда иш объектив равишда кўриб чиқилиб, жарималар қўлланилмайди ва жарима баллари ҳам ҳисобланмайди.

Иккинчи саволга ўтадиган бўлсак, албатта, бундай ҳолатлар ҳам жуда кўп кузатилмоқда. Шу мақсадда, бизда ишчи гуруҳ тузилган. Мана, декабр ойининг ўзида сунъий йўл ҳаракат қоидалари бузишга омил бўлаётган жойлар ўрганилиб, 50дан ортиғи бартараф этилди. Бу борадаги ишларни яна давом эттирамиз, борларини давом эттирамиз. Энг асосий омил бу – фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқамиз”, деди Эрали Бозоров.

Сенатор Анвар Тўйчиев эса ишончнома асосида бошқарилаётган автомобилдаги қоидабузарлик учун жарима баллари кимга ёзилиши ҳақида сўради:

“Қонунда бироз ноаниқликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлар бор. Масалан, қонун билан бир йил давомида 12 ва ундан ортиқ баллик ҳисобланадиган жарима баллари учун суд тартибида транспорт воситаси бошқариб ҳуқуқидан 3 йилгача маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин деган банд бор. Энди тасаввур қилайлик, битта оилада битта транспорт воситаси бўлса, унинг яқин қариндошлари уни ишончномасиз бошқариш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда транспорт воситасининг эгаси рулда бўлмасдан туриб, қоидабузарлик ҳолатини аниқласа, бунда балл қайси ҳайдовчига нисбатан татбиқ қилинади?”

Фото: Сенат ахборот хизмати
Эрали Бозоровга кўра, бу ҳолатда ҳайдовчи маъмурий амалиёт марказларига мурожаат қилиши керак.

“Қонунчиликда белгиланган, транспорт воситасини эгаси яқин қариндошлари, яъни акаси, опаси, турмуш ўртоғи, ота-онаси, опа-сингиллар, фарзандларига транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш ҳуқуқини бериши мумкин. Бунда суғурта полисида ўша яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилган бўлиши лозим. Энди битта нарса – транспорт воситасини эгаси ўзи қўшимча баллар жамланмаслигини олдини олиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган йўллардан фойдаланса, маъмурий амалиёт марказларига мурожаат қилинса, биз программа яратганмиз. У ерда ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар – қарор чиқариш учун ўша вақтда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчига қаратилади.

Бу ерда яна бир нарсани таъкидлаб ўтишимиз керак, муҳокама қилинаётган қонунга 17-1-моддасига қўшимча киритилмоқда. Яъни транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахслар жавобгарликка тортилади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларига эса ўша суғурта полиси киритилган яқин қариндошлар ҳам киради. Шуни инобатга олган ҳолда, бу транспорт воситасини бошқарган шахсга нисбатан жарима баллари тўпланади. Мен ўйлайманки, бугунги қонун маъқулланиб, қонуний кучга киргандан кейин механизмлар янада такомиллаштирилиб, бу борадаги ишларни давом эттирамиз”, деди ИИВ масъули.

Сенаторлар, шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлигини Жиноят кодексига киритишни ҳам маъқуллади.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима балларини белгилаш тартиби ҳали белгиланмаган. Қонун қабул қилингач, бу тартиб ҳукумат томонидан тасдиқланади ва унда, хусусан, қайси қоидабузарлик учун қанча жарима балли берилиши белгилаб қўйилади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Australian Open

Уроженка Красноярска Мирра Андреева проиграла в полуфинале Открытого чемпионата Австралии по теннису






СПАСЕНИЕ ОТ ДЕНУКЛЕАРИЗАЦИИ ВОЗМОЖНО! И ДЕЛО А.С. ПУШКИНА. Видео! Доработка "Орешника". В.В. Путин, Д.Ф. Трамп. Новости. Россия, США, Европа могут улучшить отношения и здоровье общества?!

Камчатка вошла в эксперимент по внедрению «дашбордов губернаторов»

Британский турист осужден в Москве: арест за нецензурную речь на пять суток

Потепление в России: зимы стали теплее на 3 градуса за 50 лет