Мексика АҚШдан депортация қилинган мигрантларни қабул қилмади
0
"Мексика АҚШ ҳарбий самолётига қўнишга рухсат бермади. Бу эса Трамп маъмуриятининг мигрантларни мамлакатдан депортация қилиш режаларига вақтинча халақит берди" дейилади телеканал хабарида.
Шу билан бирга, Гватемала миграция институти мамлакатга ичида ноқонуний мигрантлар бўлган биринчи самолётлар АҚШдан етиб келганини маълум қилди.
“80 нафар гватемалалик қайтиб келди: 31 аёл, 48 эркак ва битта ҳамроҳсиз ўсмир”, дейилади баёнотда. Келганлар рўйхатга олинди, шундан сўнг уларга озиқ-овқат, кийим-кечак, гигиена тўпламлари берилди, психологик ёрдам кўрсатилди, шунингдек, телефондан фойдаланиш имконияти берилди. Айни дамда улар Мигрантларга ёрдам кўрсатиш марказидаги бошпанага жойлаштирилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти аллақачон ноқонуний мигрантларни судсиз депортация қилишга рухсат берган, шунингдек, ўзидан аввалги Жо Байден томонидан бекор қилинган “Мексикада қолинг” дастури қайта тикланиши ҳақида эълон қилган эди.