Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

“Ливерпуль” афсонаси Абдуқодир Ҳусанов трансферига қандай баҳо берди?

0
Англия Премьер-лигасида кетма-кет тўрт бор чемпионликни қўлга киритган "Манчестер Сити" жамоаси таркибида жиддий ўзгаришларни амалга оширишга киришди.

Жорий мавсумда жамоанинг ўйини ва натижаларда сезиларли пасайиш кузатилди. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавжуд таркиб билан чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш мушкул эканини тан олди.

"Шаҳарликлар" на Премьер-лигада, на Чемпионлар лигасида ўз анъанавий кучли ўйинларини намоён этишга муваффақ бўлишмоқда.

Одатда, трансфер фаолиятини ёзги ойларда амалга оширадиган клуб бу сафар қишки трансфер ойнасида фаоллик кўрсатди. Ҳозирча, жамоа режасидаги уч асосий трансферни муваффақиятли якунлади.

"Ланс"дан Абдуқодир Ҳусанов, "Палмейрас"дан Витор Рейс ва "Айнтрахт"дан Умар Мармуш жамоага келиб қўшилиб, машғулотларни бошлаб юборишди.

"Ливерпуль"даги афсонавий фаолияти билан машҳур собиқ ҳимоячи Жейми Каррагер ушбу трансферларга муносабат билдириб, янги ўйинчиларнинг масъулиятига эътибор қаратди:

— "Абдуқодир Ҳусанов ва Умар Мармуш каби футболчиларнинг Гвардиола жамоасига таъсири жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Илгари январь ойидаги шошилинч трансферлар учун жамоалар танқид қилинган. Аммо бу ҳолатда, 'Манчестер Сити' янги босқичга ўтиш учун зарур ўзгаришларни амалга оширишга мажбур. Жамоанинг бундай юқори даражада трансфер бозорида фаол ҳаракат қилиши ноодатий ҳолат бўлиши мумкин, аммо уларнинг бошқа чораси қолмаган эди".

"Этихад"да юзага келган инқироз жамоанинг кейинги йилларда амалга оширган трансфер сиёсатининг барчаси муваффақиятли бўлмагани сабабли юзага келганини ҳам тан олиш лозим. Ҳар қанча муваффақиятли бўлишса-да, клуб афсонасига айланган футболчиларга муносиб ўринбосарлар топиш қийин кечган. Шу сабабли, жамоа трансферда тезкор ва қатъий қарорлар қабул қилишга мажбур бўлди", — деди Жейми Каррагер The Telegraph нашрига.

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун 50 миллион евро (бонуслар билан), Умар Мармуш учун 75 миллион евро ва Витор Рейс учун 35 миллион евро сарфлади. Барча футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзоланди.

Шунингдек, клуб бошқа позицияларни кучайтириш мақсадида музокараларни давом эттирмоқда. Жамоа ёзги трансфер даврида ҳам бозорда фаол бўлишни режалаштирган. Гвардиола имкониятдан фойдаланиб, ёш истеъдодли футболчиларни жалб этиш орқали янги жамоа шакллантиришни мақсад қилган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Australian Open

Соболенко — третий год подряд в финале в Австралии. Арина подобралась к величию Граф и Селеш






Почти 140 тыс. новых энергосберегающих ламп установили в метро за два года

Синоптик Позднякова: ночью температура в Москве достигла рекордной отметки

Названы 10 банковских вкладов со ставкой до 30% годовых

"Динамо" заявило, что бразильский игрок Бителло присоединился к команде