АҚШ Мексика кўрфази номи Америка кўрфази деб ўзгартирилганини эълон қилди
0
АҚШ Ички ишлар департаменти Доналд Трампнинг фармонига мувофиқ Мексика кўрфази ва Аляскадаги Денали тоғи номи «қайта тикланганини» эълон қилди.
Мексика кўрфази Америка кўрфази деб ўзгартирилди, Денали тоғи эса МакКинли тоғи (1901 йилда ўлдирилган АҚШ президенти Уилям МакКинли номи билан аталган) деб номланади.
Трамп 20 январ куни инаугурация нутқида Мексика кўрфазининг номини ўзгартириш ниятида эканини маълум қилди.
Аммо Трамп қарори халқаро миқёсда тан олиниши даргумон. Мексика расмийлари аввалроқ Мексика кўрфази номи юзлаб йиллар давомида денгиз навигация белгиси сифатида ишлатилгани ҳақида айтган эди.
2015 йилда АҚШ президенти Барак Обама МакКинли тоғи номини маҳаллий америкаликлар фойдаланадиган Денали номига ўзгартирган эди.