Президент опера артистини тақдирлади
0
Ўзининг ёрқин истеъдоди, ижро маҳорати билан ўзбек опера санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро миқёсда ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқимизни жаҳон мумтоз мусиқасидан баҳраманд этиш, ёшларнинг санъат оламига қизиқиши ва меҳрини ошириш, уларни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон давлат симфоник оркестри опера артисти Назиров Отабек Бахадир ўғлига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони берилсин, дейилади фармонда.