Эрлинг Холанд: "Пепнинг баъзи одатлари мени ғашимга тегади..."
0
"Манчестер Сити" марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳақида ўзининг фикрини билдирди.
"Пепнинг баъзи одатлари мени ғашимга тегади. Чунки у майда-чуйдаларга жуда катта эътибор беради. Айнан шу нарсалар уни бироз асабий қилади. У бир нарсани 20 марта такрорлаши мумкин. Бошқа йўл қолмайди – рози бўлишинг керак", – дея норвегиялик ҳужумчининг сўзларини CBS Sports келтиради.
Жорий мавсумда Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасида 22 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди.
Англия чемпионати 22-туридан сўнг "Манчестер Сити" клуби мусобақа жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.