Ҳусановнинг илк ўйини: қийинчиликлар ва қўллаб-қувватлаш (фото, видео)
0
Бугун, Ҳусанов «Челси»га қарши ўйинда «Сити» сафида илк бор майдонга тушди. У Англия чемпионатида дебют қилган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлди.
Ҳусановнинг илк ўйини осон кечмади. Биринчи бўлимда у рақибга гол уриш имкониятини яратиб берди ва сариқ карточка олди. Шунга қарамай, Абдуқодир кейинги дақиқаларда бир неча вазиятларда ажойиб ўйин кўрсатди.
Кўплаб футбол мутахассислари, Ҳусановни «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола танаффусда захирага олишини тахмин қилишди. Аммо Гвардиола уни биринчи бўлимдан кейин алмаштирмасликка қарор қилди. Шунга қарамай, 54-дақиқада Ҳусонов захирага олинди, бунга, катта эҳтимол билан, унинг сариқ карточкаси сабаб бўлган.
Абдуқодир майдонни тарк этаётганида, «Манчестер Сити» мухлислари уни қўллаб-қувватлади, мураббий Гвардиола ҳам унга далда берди. Футбол экспертлари Ҳусанов топ-клубга ўтганидан кейин катта босим остида қолаётганини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, футболчига мослашиш учун вақт керак.
Энг таниқли футболчиларнинг ўзи Англия футболига мослашиш учун бир неча ой сарфлайди. Англия чемпионати дунёнинг энг тезкор ва энг қаттиқ лигаларидан бири ҳисобланади.
Мазкур беллашувда "шаҳарликлар" 3:1 ҳисобида зафар қучди.