Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

АОКА Қобил Дусов озодликдан маҳрум қилинганига қандай муносабат билдирди?

0
Собиқ депутат, ижтимоий тармоқ фаоли Қобил Дусов 11 ойга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилган эди. АОКА бунга муносабат билдирди.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ Қобил Дусов Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга Қобил Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни сўраб тақдимнома киритилган. Тақдимномага кўра, Дусов белгиланган чекловларга риоя қилмаган ва жазо шартларини қасддан бузган.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш бош қомусимизда қатъий мустаҳкамланган. Лекин шунинг баробарида ҳар ким қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка риоя қилиши шарт.

Қонунга бўйсуниш жамият барқарорлиги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосидир. Белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиш, уларнинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини эслатиб ўтамиз
”, дейилади АОКА муносабатида.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланганди.

Шунга қарамасдан, 2025 йил 4 январдан 11 январгача у “Кобул Дусов/Расмий канал” Telegram-каналида ҳар хил мазмундаги материаллар жойлаштириб келгани аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан Дусов 2025 йил 11 январь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига чақиртирилиб, Жиноят-ижроия кодексининг 44-4-моддаси 1-қисми билан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо қўлланган.

Дусовга 24 январь куни ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик томонидан яна огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинган бўлса-да, ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам интернетдан фаол фойдаланиб келгани аниқланган. Суд тақдимномани муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини текшириб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим топди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

Соболенко в шутку обвинила свою команду в поражении на Australian Open






БПЛА вновь пытались атаковать российские регионы - среди потенциальных целей была нефтебаза в Тверской области

В Госдуме предложили продать запрещенные соцсети российским инвесторам

Собянин: Три реконструированные и одну новую поликлинику открыли с начала года

Пожар в ростовском СИЗО произошел из-за короткого замыкания